Ўзбекистон Республикаси “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунига асосан мен,_______________________________,
(фамилия, исм, шариф)
_____________________манзили бўйича яшовчи
паспорт _________ _________________________ «_____» __________ _______ йилда берилган, фарзанд(лар)имнинг қонуний вакили ҳисобланиб (кейинги ўринларда-Ходим) _____________, манзили бўйича жойлашган ________________ «Магнит Средняя Азия» МЧЖ ХК (кейинги ўринларда-Иш берувчи) га қуйидагилар учун розилик бераман:
• Менинг, менинг турмуш ўртоғим, фарзаданд(лар)имнинг шахсга доир маълумотларниавтоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ва фойдаланган ҳолда қуйидаги мақсадларда ишлов бериш:
- меҳнат муносабатлари давомида ишга қабул қилишда меҳнат қонунчилиги талабларини бажариш ва меҳнат шартномасини тузиш; жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ тўлаш ва ҳисоблашга доир муносабатларда солиқ қонунчилигига риоя этиш. Пенсия қонунчилигига риоя этиш;
- ходимларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш;
- бажарилган ишларни миқдори ва сифатини назорат қилиш ва мол‑мулкни сақланишини таминлаш;
- қонун ҳужжатлари ва норматив -ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш;
- кадрларга оид ҳужжатларда маълмуотларни акс эттириш;
-иш ҳақини тўлаш;
- Иш берувчи томонидан қонунчилик билан ўрнатилган ҳисоботларни тақдим этиш;
- менинг шахсга доир маълумотларимни электрон ўзаро алмашув орқали учинчи шахслардан мени махсус огоҳлантирмасдан олиш;
- иш ҳақи банк картасини расмийлаштириш, шу жумладан банкка менинг маълумотларимни шахсга доир маълумотларимни тақдим этиш;
(керакли қисмига белги қўйилади):
- солиқ тўловларини тақдим этиш;
- Иш берувчи худудида ҳамда транспорт воситаси кабинасида ўрнатилган махсус кечаю-кундуз ишлайдиган фото ва видеотасвирни амалга ошириш;
- ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш бўйича тадбирларда иштироки, уларни кадрлар резервига қўшиш учун;
- уяли телефон рақамига меҳнат шароитларини яхшилаш ва изланиш доирасида СМС‑хабарлар жўнатиш;
• Ходимлар билан ишлашга оид ҳужжатлани шакллантириш, Иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этиш учун қуйида келтирилган барча маълумотлардан фойдаланиш ҳамда шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, аниқлаштириш, шахссизлантириш, блоклаш, йўқ қилиш;
• Менинг шахсга доир маълумотларимни ахборот тизимида Иш берувчи томонидан мен билан бўлган ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланиши;
• Иш берувчининг ҳудудида, расмий веб cайтида ва ички корпоратив сайт ива газетасида менинг фотосуратим, фамилия, исмим ва шарифим ҳамда лавозимимни жойлаштириш;
- менинг иш фаолиятим учун керакли бўлган фотосуратим, фамилия, исмим,шарифим, лавозимим ҳамда иш телефонларим ҳаыида маълумот туширилган ташриф карточкаларини яратиш ва уларни кўпайтириш;
• Корпоратив электрон почтаси орқали менинг туғилган санамни, исмим, фамилиям ва шарифимни жўнатиш;
• Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган ҳисобот шаклларига ва рўйҳатларга менинг ва фарзанд(лар)имнинг шахсга доир маълумотларии киритиш.
Шахсий иш жилдида сақланишига розилик бераётган шахсимга доир маълумотлар рўйҳати:
- паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусҳаси;
- фарзанд(лар)имнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси;
- никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаси,
- Солиқ тўловчининг идентификацион рақами,
- таълим олганлик ёки малакавий таёргарлик тўғрисидаги ҳужжатлар нусҳаси,
- меҳнат дафтарчаси нусҳаси, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумот,
- ҳарбий билет нусҳаси.
Розилик бераётган шахсимга доир маълумотлар рўйҳати:
- фамилия, исм, шариф;
- фотосурат;
- туғилганлик санаси;
- паспорт нусҳаси ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари;
- рўйҳат манзили;
- яшаш манзили;
- СТИР;
- оилавий ҳолат, турмуш ўртоғи Ф.И.Ш.ва туғилган санаси;
- маълумоти;
- ногиронлик тўғрисидаги маълумот (бундай маълумот бўлса);
- алоқа телефони;
- фарзанд (лар)им Ф.И.Ш.ва туғилган санаси;
- ҳарбий хизмат, ижтимоий имтиёзлар тўғрисидаги маълумотлар (мен томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида);
- меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар: эгаллаб турган лавозим; ишга қатнаш; ўтказилган касбий ва индивидуал- психологик жиҳатларни баҳолаш, аттестация ва тест натижалари; ўтилган таълим дастурлари ҳақида; иш стажи.
- шахсий биометрик маълумотлар.
Шахсимга доир маълумотларга қайта ишлов бериш муддати охирги ҳисоб амалга оширилган ва ходимлар билан ишлаш ҳужжатини архивга топширилганидан бошлаб 75 йил.
Мен шахсга доир маълумотларга ишлов бериш учун берилган розилигимни чақириб олиш ҳуқуқини ўзимда қолдираман. Чақириб олиш мен томонидан ёзма тартибда расмийлаштирилиб Иш берувчи манзилига берилганлиги ҳақида огоҳлантирувчи буюртма хати орқали ёки Иш берувчи вакилига имзо қуйдиритириб шахсан топширилиши мумкин.
Мазкур Розилик бир хил юридик кучга эга бўлган, рус ва ўзбек тилида, икки нусхада тузилди. Бир нусхаси Ходимга берилади, иккинчиси Иш берувчида қолади
Мазкур Розиликнинг мазмуни бўйича бирор-бир номувофиқликлар ёки номутаносибликлар вужудга келган тақдирда, Розиликнинг рус тилидаги матни устувордир.
Берилган маълумотларни ҳақиқийлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдим Ходим имзоси_____________Сана____________